Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23222 марта ўқилди

Шаҳарсозлик соҳасида давлат бошқаруви

Шаҳарсозлик соҳасидаги давлат бошқаруви қуйидаги органлар томонидан амалга оширилади:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
  • шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.

Махсус ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар вазирликлар, идоралар, бошқа давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси шаҳарсозлик соҳасида:

  • ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
  • комплекс давлат дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
  • ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;
  • алоҳида шаҳарлар ва умумдавлат аҳамиятига молик объектларнинг бош режаларини тасдиқлайди;
  • умумдавлат аҳамиятига молик, алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик объектларининг чегараларини белгилайди;
  • Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши фаолиятини мувофиқлаштиради.

Махсус ваколатли давлат органи

Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Вазирлик:

  • шаҳарсозлик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
  • Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи ишлаб чиқилишини таъминлайди;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантириш тарҳларини ишлаб чиқишни ташкил этади;
  • қонунчиликда Вазирлар Маҳкамаси ваколатига киритилмаган шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг бош режаларини тасдиқлайди;
  • шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
  • шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши, экспертизаси ва амалга оширилиши устидан мониторинг олиб боради;
  • шаҳарсозлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича белгиланган чораларни қўллайди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларига юридик ва жисмоний шахслар ҳам риоя этиши шарт.

Ҳудудий ва маҳаллий органларнинг ваколатлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари:

  • шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этилишини таъминлайди;
  • аҳолини оқилона жойлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш масалаларини ҳал қилади;
  • маҳаллий аҳамиятга молик объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда буюртмачи вазифасини бажаради;
  • аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
  • шаҳарсозлик соҳасида қабул қилинаётган қарорлар ҳақида аҳолини хабардор қилади.

Туман ва шаҳар ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ҳудудида шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этилишини таъминлайди, маҳаллий объектлар бўйича буюртмачи вазифасини бажаради ҳамда қонунчилик талабларига мос келмайдиган шаҳарсозлик фаолиятини чеклаши, тўхтатиб туриши ёки тақиқлаши мумкин.

Chat