Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14397 марта ўқилди

Иш юритишни тугатиш асослари

Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади:

  • иш фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлмаса;
  • айни тарафлар ўртасидаги, айни предмет ва айни асослар бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжати мавжуд бўлса;
  • даъвогар талабларидан воз кечса ва суд ушбу воз кечишни қабул қилса;
  • тарафлар келишув битими тузса ва у суд томонидан тасдиқланса;
  • айни низо бўйича ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, ижро варақаси бериш рад этилган ҳоллар бундан мустасно;
  • тараф бўлган фуқаро вафот этса ва низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;
  • ишда тараф сифатида иштирок этаётган ташкилот ҳуқуқий вориссиз тугатилса.

Тугатиш тартиби

Иш юритиш суднинг ажрими билан тугатилади.

Агар иш фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли тугатилса, суд ажримда аризачи қайси орган ёки судга мурожаат қилиши кераклигини кўрсатади.

Ажримда давлат божини қайтариш ва даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш масалалари ҳам ҳал қилиниши мумкин. Иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрим устидан хусусий шикоят ёки протест берилиши мумкин.

Муҳим: Иш юритиш тугатилгандан кейин айни тарафлар ўртасидаги, айни предмет ва айни асослар бўйича судга иккинчи марта мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.

Бу жиҳати билан иш юритишни тугатиш аризани кўрмасдан қолдиришдан фарқ қилади. Ариза кўрмасдан қолдирилганда камчиликлар бартараф этилгандан кейин қайта мурожаат қилиш мумкин, иш юритиш тугатилганда эса, қоида тариқасида, бундай ҳуқуқ мавжуд бўлмайди.

Тартиб Фуқаролик процессуал кодексининг 124–126-моддалари билан белгиланган.

Chat