Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 40838 марта ўқилди

Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан кассация шикояти бериши, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно, прокурор эса ФПКда белгиланган ҳолларда кассация протести келтириши мумкин.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган кассация шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.

  • Кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби

Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан 1 йил ичида берилиши мумкин.

Ўтказиб юборилган кассация шикояти (протести) бериш муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра кассация инстанция судининг судьяси томонидан, башарти илтимоснома кассация шикояти (протести) бериш муддати ўтган кундан эътиборан 3 ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилса, тикланиши мумкин.

Ўтказиб юборилган кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.

  • Кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни
  • Кассация шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар
  • Кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш

Кассация шикояти (протести) уни суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан 1 ойдан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Алоҳида ҳолларда кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддатини ишни кўриб чиқаётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан яна 1 ойга узайтирилиши мумкин.

Суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади.

Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.

Chat