Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15684 марта ўқилди

Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга, прокурор эса апелляция протести келтиришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақлидир, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.

Суднинг ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Апелляция шикояти (протести):
  • туманлараро маъмурий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда — Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан;
  • ҳудудий ҳарбий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан;
  • Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилганда — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.

Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан 5 кунлик муддатда уни апелляция инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.

Агар қонунда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан 1 ой ичида берилиши мумкин.

Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.

Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.

Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.

  • Апелляция шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар

Судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:

Агар апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исм-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради.

Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан 1 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

Алоҳида ҳолларда апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати суд раиси томонидан кўпи билан 1 ойга узайтирилиши мумкин.

Chat