Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19012 марта ўқилди

Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари эса кассация протести беришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақлидир, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.

Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.

Кассация шикояти (протести) бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига берилади.

Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан 1 йил ичида берилиши мумкин.

Ўтказиб юборилган кассация шикояти (протести) бериш муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра кассация инстанция судининг судьяси томонидан, башарти илтимоснома кассация шикояти (протести) бериш муддати ўтган кундан эътиборан 3 ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилса, тикланиши мумкин.

Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ёки уни тиклашни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади.

  • Кассация шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади.
  • Кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни қуйидаги ҳолларда тугатади.

Биринчи инстанция судида қабул қилинган ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси суди томонидан ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан 1 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Алоҳида ҳолларда, кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўриб чиқаётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан 1 ойга узайтирилиши мумкин.

Chat