Иқтисодий суд ишни қуйидагилар асосида қўзғатади:
Даъво аризасида суднинг номи, тарафлар ҳақидаги маълумотлар, даъво баҳоси, талаблар, уларнинг асослари, далиллар ва илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.
Даъво аризасига, жумладан:
Судловга тегишлилик тарафлар келишуви билан ўзгартирилган ёки экстерриториал судловга тегишлилик танланган бўлса, бундай келишувни тасдиқловчи ҳужжат ҳам тақдим этилади.
Даъвогар жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризаси ҳамда уларда мавжуд бўлмаган илова ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини юбориши шарт.
Нусхалар:
Судья ариза келиб тушган кундан эътиборан 5 кундан кечиктирмай уни:
Қабул қилинган қарор бўйича ажрим чиқарилади. Ажрим нусхалари иш иштирокчиларига у чиқарилганидан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.
Судья ишнинг тўғри ва ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш учун:
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларда судья даъво аризаси қабул қилинганидан кейин 10 кун ичида судгача мажлис ўтказиши мумкин. Соддалаштирилган иш юритишда кўриладиган ишлар бундан мустасно.
Умумий қоидага кўра, суд муҳокамаси ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаган муддатда тугалланиши керак.
Алоҳида ҳолларда суд раиси бу муддатни яна кўпи билан бир ойга узайтириши мумкин.
Муҳим: Аризанинг қабул қилиниши низо даъвогар фойдасига ҳал қилинганини англатмайди. Суд тарафларнинг важлари ва тақдим этилган далилларни текширгандан кейин ишни мазмунан ҳал қилади.
Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси билан белгиланган.