Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 31129 марта ўқилди

Судланганлик -  шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолат.

  • Шахс қачон судланган деб ҳисобланади?

Фақатгина жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.

Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:
  • шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;
  • мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
  • жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин 1 йил ўтгач;
  • озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — 2 йил ўтгач;
  • беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — 4 йил ўтгач;
  • беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — 7 йил ўтгач;
  • ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — 10 йил ўтгач.

Агар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд Жиноят Кодексининг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.

  • Судланганлик афв этиш ёки амнистия акти асосида ҳам олиб ташланиши мумкин.
Chat