Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11323 марта ўқилди

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ТДЮУ магистратурасига кириш имтиҳонлари 5 августдан 25 августгача бўлган муддатда тест синовлари шартида ўтказилади.

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Тест синовлари ўтказиладиган фанларларнинг ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиёт (дарслик ва ўқув қўлланма)ларининг рўйхати тест синовлари бошланишидан камида 2 ой олдин тест топшириқларини шакллантириш учун Давлат тест марказига тақдим этилади ва ТДЮУ веб-сайтига жойлаштирилади.

  • ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.
  • Абитуриентлар ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) бўлган муддатда рўйхатдан ўтади.

Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:
  • олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) берилган таълим муассасаси номи, серияси, рақами;
  • хорижий тилни В2 даражасида билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат;
  • давлат стипендиялари билан тақдирлаш тўғрисидаги ҳужжат — мавжуд бўлганда.

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда вақт меъёрлари ТДЮУ томонидан Давлат тест маркази билан келишган ҳолда белгиланади.


Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби.

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз қабул қилиш тартиби

Chat