Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16767 марта ўқилди

Хизматдан фойдаланувчилар

Хизматдан жисмоний ва юридик шахслар фойдаланиши мумкин. Маълумотнома Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотлари асосида шакллантирилади.

Ариза берувчи фақат ўзига тегишли автотранспорт воситалари ҳақида маълумот олиши мумкин.

Шу сабабли бошқа шахсга тегишли автомобиль бўйича ушбу хизмат орқали тўлиқ маълумотнома берилмайди.

Мурожаат учун керакли маълумотлар

Жисмоний шахс бўйича:

  • фамилия, исм ва отасининг исми;
  • паспорт ёки ID-карта маълумотлари;
  • ЖШШИР.

Юридик шахс бўйича:

  • юридик шахснинг тўлиқ номи;
  • СТИР.

Ариза берувчи маълумотнома тилини — ўзбек ёки рус тилини танлайди. Шахс ва транспорт воситасига доир маълумотларнинг асосий қисми ахборот тизимларидан автоматик равишда олинади.

Маълумотномада акс эттириладиган маълумотлар

Маълумотномада транспорт воситасининг:

  • ранги, ишлаб чиқарилган йили ва тури;
  • кузов ёки шасси рақами;
  • двигатель рақами ва ёнилғи тури;
  • тўла ва юксиз вазни;
  • ойналарни қорайтириш рухсатномаси берилган сана ва унинг амал қилиш муддати;
  • суғурта полисининг серияси, рақами, тури ва амал қилиш муддати;
  • суғурта полисига киритилган ҳайдовчилар;
  • суғурта ҳодисаси;
  • техник кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.

Хизмат нархи ва натижа

Хизмат бепул кўрсатилади. Маълумотнома электрон ахборот тизимида реал вақт режимида шакллантирилади ва ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.

Маълумотнома ахборот тизимларида мавжуд маълумотлар асосида шаклланади. Нотўғри маълумот аниқланса, уни киритган ваколатли органга тузатиш киритиш учун мурожаат қилиш лозим.

Chat