Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12743 марта ўқилди

Техник шартларни ЯИДХПда жойлаштириш

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа маълумотлари билан бирга ЯИДХПда жойлаштирилади.

Маълумотлар:

  • лойиҳалаш ташкилотлари;
  • қурилиш-монтаж ташкилотлари танишиши учун очиқ электрон тартибда тақдим этилади.

Мазкур ташкилотлар техник шартлар билан танишиб, истеъмолчига лойиҳалаш ёки қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича ўзларининг:

  • тижорат таклифларини;
  • шартнома лойиҳаларини тақдим этиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш

Техник шартлар билан танишиш учун алоҳида ариза ёки ҳужжат тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хизмат:

  • онлайн тарзда;
  • бепул кўрсатилади.

Тижорат таклифининг тақдим этилиши истеъмолчини ушбу ташкилот билан шартнома тузишга мажбур қилмайди. Истеъмолчи лойиҳалаш ёки қурилиш-монтаж ташкилотини мустақил танлайди.

Сув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилоти ҳам ўз тижорат таклифи ва шартнома лойиҳасини тақдим этиш ҳуқуқига эга. Таклифда ишларни бажариш муддати ва харажатлар калькуляцияси аниқ кўрсатилиши лозим.

Chat