Сув ҳисоблагичини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматлари бўйича шартнома тузиш тармоқларга уланиш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишлари якунланганидан кейин амалга оширилади.
Хизматдан жисмоний ва юридик шахслар фойдаланиши мумкин.
Истеъмолчи:
Шахсан мурожаат қилинганда сўровномани Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан тўлдиради. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда истеъмолчи сўровномани мустақил равишда тўлдиради.
Сўровномада сув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилоти томонидан тасдиқланган тармоққа уланиш муддати кўрсатилади.
Истеъмолчидан сўровномада назарда тутилмаган қўшимча маълумотлар ёки ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Давлат хизматлари маркази сўровномани тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида сув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилотига юборади.
ЯИДХП орқали берилган сўровнома масъул ташкилотга автоматик равишда юборилади.
Сув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилоти сўровнома келиб тушганидан кейин 2 иш куни мобайнида:
Ҳисоблагич пломбаланган куннинг ўзида расмийлаштирилган шартнома ва пломбалаш далолатномасининг электрон нусхаси Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали юборилади.
Истеъмолчи расмийлаштирилган шартнома келиб тушганидан кейин уни 5 иш куни мобайнида тасдиқлаши керак.
Шартнома:
Истеъмолчи шартномани тасдиқламаса ёки белгиланган муддатда юбормаса, шартнома тузилмаган ҳисобланади.
Ҳисоблагични пломбалаш ва шартномани расмийлаштириш хизмати бепул.
Хизмат натижасида:
Сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш истеъмолчи шартномада назарда тутилган олдиндан тўловни амалга оширган куни бошланади.