Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 40998 марта ўқилди

Рухсатнома талаб этилмайдиган ҳолатлар

Қуйидаги ойналарни тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ, ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада қорайтириш учун рухсатнома талаб этилмайди:

  • автотранспорт воситасининг орқа ойнаси;
  • M1, N1 ва N2 тоифадаги транспорт воситаларининг орқа ён ойналари;
  • олд ойнанинг юқори қисмидаги 14 сантиметрдан кенг бўлмаган тасма.

Енгил автомобиль ва M1, N1, N2 тоифадаги транспорт воситаларининг орқа ён ойналарини қорайтириш учун рухсатнома ва тўлов талаб этилмайди.

Рухсатнома талаб этиладиган ҳолатлар

M1, N1 ва N2 тоифадаги транспорт воситаларининг олд ён ойналарини қорайтириш фақат рухсатнома асосида амалга оширилади. Бунда олд ён ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Рухсатнома Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йил муддатга берилади.

Ариза бериш ва рухсатномани олиш

Аризани Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бевосита ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бериш мумкин.

ЯИДХП орқали мурожаат қилишда:

  1. ариза берувчи электрон сўровномани тўлдиради;
  2. транспорт воситаси ва унинг эгаси ҳақидаги маълумотлар автоматик текширилади;
  3. тўлов учун электрон инвойс шакллантирилади;
  4. тўлов 10 кун ичида амалга оширилади;
  5. QR-кодли рухсатнома тўлов тўлиқ амалга оширилганидан кейин 2 соат ичида шахсий кабинетга юборилади.

Рухсатнома ҳақидаги маълумот транспорт воситасининг электрон ҳисоб маълумотларига киритилади. Ҳайдовчидан уни қоғоз шаклида олиб юриш талаб этилмайди.

Тўлов миқдори

M1, N1 ва N2 тоифадаги транспорт воситаларининг олд ва орқа ён ойналарини қорайтириш учун:

  • жисмоний ва юридик шахслар — 8 БҲМ;
  • Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий юридик шахслар — 14 БҲМ тўлайди.

Хизмат ЯИДХП орқали олинганда белгиланган ставканинг 90 фоизи, яъни тегишлича 7,2 БҲМ ёки 12,6 БҲМ тўланади.

M2 ва M3 тоифадаги III класс транспорт воситалари ён ойналарини қорайтириш учун тўлов 40 БҲМни ташкил этади.

Рад этиш ва қайта расмийлаштириш

Сўровномада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган, нотўғри маълумот киритилган ёки тўлов белгиланган муддатда тўлиқ амалга оширилмаган бўлса, сўровнома автоматик равишда рад этилади. Бошқа асослар билан рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Транспорт воситасининг мулкдори, давлат рақами, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ёки эгасининг маълумотлари ўзгарганда рухсатнома ЯИДХП орқали қўшимча тўловсиз қайта расмийлаштирилади. Янги рухсатнома аввалги рухсатноманинг қолган амал қилиш муддатига берилади.

Chat