Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9899 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидаги товарлар ва транспорт воситалари учун қонунчиликда назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Унда қуйидагилар назарда тутилади:

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари;

нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН кодлари 8703 22 101 0, 8703 23 193 0, 8703 24 101 0, 8703 31 101 0, 8703 32 191 0, 8703 33 191 0);

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материаллар (шу жумладан мебель ва инвентарь);

ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ҳамда ҳайдовчидан ташқари 8 ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган транспорт воситалари;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар;

дор (осма) йўллари, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар, «банжи-жампинг» ва «зиплайн» аттракционлари, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, «рафтинг» ва «флайбординг» учун ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, «buggy car», фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган «фудтрак» ер усти транспорт воситалари, моторли қайиқ ва квадроцикллар.

Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун, агар уларнинг ишлаб чиқарилганлигига 4 йилдан ортиқ бўлмаса ҳамда «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келса, 2024 йил 1 январга қадар утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидаги товарлар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинсин:

  • белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича таълим ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар;
  • тақиқланмаган ўйин автоматлари (ТИФ ТН коди 9504 30 200 1, 9504 30 200 9), видеоўйинлар учун ускуналар (ТИФ ТН коди 9504 30 100 0), ва боулинг учун автоматик ускуналар (ТИФ ТН коди 9504 90 800 9);
  • белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари.

3D контентни намойиш қилиш учун ижро қилиш серверлари, киноэкранлар, объективли, лампали, поляризация фильтрли рақамли проекторлар, акустика тизимлари ва экран орти карнайлари, профессионал пассив сабвуфер, интеграция қилинган медиа сервер, рақамли проекторлар учун ксенон қисқа ёйли лампалар, овозли процессор, проектор учун объектив, экранлар учун ёруғлик учланишнинг ультра ёрқин пассив 3D тизими, 3D кўзойнакларини олиб киришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6202-сон Фармони доирасида божхона божи ставкасининг ноль ставкалари татбиқ этилади.

Chat