Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6310 марта ўқилди

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Туризм ва спорт вазирлиги тизимига кирадиган Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ташкил этилади.

  • қўшимча 25 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ҳамда спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар;
  • Бухоро, Қарши, Навоий ва Термиз олимпия захиралари коллежларида велоспорт турлари бўйича бўлимлар ташкил этилади.

Қуйидагилар белгиланди:
  • Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларининг умумий контингенти 100 нафарни ташкил қилади;
  • Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати ўқувчиларига олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари учун белгиланган суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилади;
  • Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернатига велоспорт турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади;
  • Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати раҳбарияти, тренерлари, спортчилари ва бошқа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон ва 276-сон ҳамда 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон велоспорт федерацияси ҳузурида Ўзбекистон профессионал велосипедчилар спорт клуби ташкил қилинади.

Клубнинг вазифалари:

а) қуйидагилар Клубнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

велоспортнинг барча турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиш орқали Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қўлга киритиш;

республика барча ҳудудларида велоспорт турларини жадал ривожлантириш бўйича барча зарур чораларни кўриш;

велоспорт турлари бўйича хусусий клубларни халқаро мусобақаларда иштирок этишга жалб қилиш, уларга ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

халқаро мусобақалар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш орқали умумжаҳон «Nation Brands» халқаро рейтингида «Uzbekistan» миллий брендининг рейтинг поғоналаридаги ўрнини юқори кўтаришда иштирок этиш ва бошқалар.

Велоспортни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил қилинади. Унинг вазифалари.

Спорт-таълим муассасалари, олий таълим муассасаларининг велоспорт турлари бўйича бўлимлар ва Клубнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси, озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ускуналар ва материаллар, велосипедларни ташишга мўлжалланган янги ва ишлаб чиқарилганлигига 7 йил тўлмаган махсус автотранспорт воситалари ва тиркамалар 2024 йил 1 сентябрга қадар божхона божидан озод этилади.

Chat