Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8401 марта ўқилди

Олий ҳарбий таълим муассасаларида (ОҲТМ) хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрлар учун йиллик қабул квоталари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Хорижий ҳарбий кадрларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига хорижий давлатларнинг мудофаа соҳасидаги ваколатли органлари тақдим этган мурожаатга асосан режалаштирилади.

Хорижий давлатларнинг мудофаа соҳасидаги ваколатли органларининг хорижий ҳарбий кадрлар  таълим олиши учун мурожаат қилиш муддати, уларни кўриб чиқиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ўқиш бошлангунга қадар 4 ойдан кам бўлмаган муддатда квоталар миқдорини аниқлашни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қабул қилинади.

  • ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш харажатларини қоплаш тартиби.
  • ОҲТМга хорижий ҳарбий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади.
  • Талаб этилган ҳажмдаги таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий ҳарбий кадрларга дастлабки «лейтенант» ҳарбий унвони, мутахассислиги бўйича тоифа берилади.
  • Ўқиш даврида хорижий ҳарбий кадрларнинг тураржой таъминотини амалга ошириш тартиби.

Хорижий ҳарбий кадрлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • ОҲТМ илмий-тадқиқот ишларида (махфий грифдаги илмий-тадқиқот ишлари бундан мустасно), талабаларнинг илмий жамиятлари ва тўгаракларида қатнашиш;
  • ОҲТМ махфий бўлмаган кутубхоналари, спорт мажмуалари, клублари ва маданият саройларидан фойдаланиш;
  • дам олишнинг уюштирилган турларида қатнашиш.

Хорижий ҳарбий кадрлар қуйидагиларга мажбур:
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилиш, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, республикада хорижий фуқароларнинг бўлиши ва ҳаракатланиши бўйича белгиланган қоидаларни бажариш;
  • ҳарбий интизомга қатъий риоя қилиш, машғулотлар ва ўқувларда қатнашиш, ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган ўқув ишларининг барча турларини бажариш, имтиҳон ва синовларни белгиланган муддатларда топшириш;
  • ОҲТМ ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ОҲТМ раҳбарлари ва командирларнинг кўрсатма ҳамда фармойишларини бажариш.

ОҲТМда белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя этмаган, ўқув фани дастурини ўзлаштирмаган хорижий ҳарбий кадрларга белгиланган тартибда ўқишдан четлаштириш чоралар кўрилиши мумкин.

Chat