Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7008 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси 16.10.2021 йилдаги ПҚ-5261-сон Президентининг қарори билан, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузурида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилди.

  • Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва Ўзбекистон давлат консерваторияси таркибида фаолият юритади
  • Миллий эстрада йўналиши бўйича малакали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлайди.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат консерваториясидан Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтига ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари:

Бакалавриат таълим йўналишлари
  • Профессионал таълим: вокал санъати (эстрада хонандалиги)
  • Профессионал таълим: чолғу ижрочилиги (эстрада чолғулари)
  • Дирижёрлик: эстрада оркестри дирижёрлиги
  • Вокал санъати: эстрада хонандалиги
  • Чолғу ижрочилиги: эстрада чолғулари
  • Техноген санъат: мусиқий овоз режиссёрлиги

Магистратура мутахассисликлари
  • Вокал санъати: эстрада хонандалиги
  • Чолғу ижрочилиги: эстрада чолғулари

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб янги очиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура

I. Бакалавриат таълим йўналишлари

  • Бастакорлик санъати
  • Санъатшунослик: мусиқашунослик

II. Магистратура мутахассисликлари

  • Овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги
  • Мусиқа санъати

Институт битирувчиларига олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

Chat