Маълумотнома фуқаронинг наркология диспансери ҳисобида:
Маълумотнома ишга жойлашиш, ҳайдовчилик ҳуқуқини олиш, лицензия ёки рухсатнома расмийлаштириш ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда талаб қилиниши мумкин.
Хизматдан:
Ишончли вакил орқали мурожаат қилинса, нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилади.
Ариза Давлат хизматлари марказига шахсан ёки my.gov.uz орқали электрон шаклда берилади.
Сўровномада:
Маълумотнома ўзбек, рус ёки инглиз тилида расмийлаштирилиши мумкин.
Хизмат учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Маълумотнома реал вақт режимида шакллантирилади. Электрон ҳужжат ваколатли органнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади ва унга QR-код қўйилади.
Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилган шахс маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида олиши мумкин.
Муҳим: наркология маълумотномасини олиш вақтида руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги ҳақидаги маълумотномани ҳам бир вақтда буюртма қилиш мумкин. Бунда ҳар икки хизмат учун белгиланган йиғимлар бир йўла тўланади.
Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилса ёки йиғим тўланмаса, хизмат рад этилади. Бошқа сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатлар ёки маълумотларда бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар аниқланса, ариза берувчига уларни тузатиш учун 5 иш куни берилади.
Ваколатли орган берган маълумотномада хато аниқланса, ариза берувчи 15 кун ичида йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.