Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4309 марта ўқилди

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома олиш

Бу қандай ишлайди?

  1. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
  2. Ариза берувчи сўровномани тўлдиради ва давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди. ДХМ ёки ЯИДХП тўлдирилган сўровномани туман (шаҳар) ҳокимлигига ва Давлат экология қўмитасига юборади.
  3. Давлат экология қўмитаси 5 иш кун мобайнида дарахтлар ва буталарнинг ҳолатини, шунингдек, уларнинг кесилиши бўйича мувофиқлигини ўрганади. Ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигига, шунингдек, ДХМга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рухсатнома бериш учун тўлов миқдорларини кўрсатган ҳолда хулосани юборади.
  4. Ариза берувчи 4 иш куни мобайнида ижобий хулоса олингандан сўнг хулосада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга ошириши зарур.
  5. Туман (шаҳар) хокимликлари 1 иш куни мобайнида Давлат экология қўмитаси органининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда рухсатномани бериш учун тўлов тўланганидан сўнг рухсатномани расмийлаштириб, ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди. Рухсатномани ДХМга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Боғланиш:

  • телефон: +998 (71) 207-07-70 (ички рақам: 1026#, 7001#)
  • e-mail: info@uznature.uz

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматни кўрсатиш муддати: 6 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: БҲМнинг 27% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 30%).

Ягона портал орқали топширилганда миқдори: Йиғим - 0.27 БҲМ

Chat