Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 21750 марта ўқилди

Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

Бу қандай ишлайди?

  1. Аризачи давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтилади
  2. Сўровномани тўлдириб ваколатли органга юборилади
  3. Aризачи белгиланган муддатда маълумотлар йиғиш пунктига қўл бармоқ изларини топшириш ва суъратга тушиш учун шахсан ташриф буюради
  4. Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича фуқаролик паспорти ёки унга тенглаштирилган ҳужжатни белгиланган кун ва вақтда ваколатли органга шахсан келиб тақдим этиш

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Боғланиш: Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш идоралари алоқа рақамлари

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти
  • Фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID картаси
  • Фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида яшаш ID картаси

Хизматни кўрсатиш муддати: 10 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги хизматлар учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади

Chat