Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13244 марта ўқилди

Хизматдан фойдаланиш

Хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари элчихона ёки консуллик муассасаси қабулига олдиндан электрон навбат олиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХПда авторизациядан ўтиш талаб этилади.

Қабулга ёзилиш тартиби

Ариза берувчи:

  1. керакли консуллик округини танлайди;
  2. мурожаат қилинадиган консуллик хизмати турини белгилайди;
  3. тақвимдаги бўш сана ва вақтлардан ўзигa қулайини танлайди;
  4. электрон навбат талонини олади.

Талонда дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаси, қабул санаси, вақти ва танланган хизмат ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Хизмат нархи ва қабулга бориш

Қабулга электрон ёзилиш хизмати бепул.

Муҳим! Электрон навбат олиш консуллик хизматининг ўзи кўрсатилганини англатмайди. Паспорт, виза, ишончнома, фуқаролик ҳолати ёки бошқа консуллик ҳаракати учун қонунчиликда белгиланган ҳужжатлар ва тўловлар алоҳида талаб қилиниши мумкин.

Фуқаро белгиланган сана ва вақтда дипломатик ваколатхонага зарур ҳужжатларнинг асли билан бориши лозим. Қабулга бориш имкони бўлмаса, навбатни олдиндан бекор қилиш ёки бошқа бўш вақтни танлаш мақсадга мувофиқ.

Chat