Жисмоний ёки юридик шахсга тегишли кўчмас мулкни:
Шартнома кўчмас мулк жойлашган ҳудуддан қатъи назар электрон шаклда ҳисобга қўйилиши мумкин.
Шартнома тузилгандан кейин 3 кун ичида уни солиқ органида ҳисобга қўйиш учун маълумотлар юборилади.
Мурожаат Ягона интерактив давлат хизматлари портали, солиқ органининг махсус ахборот тизими ёки Давлат хизматлари маркази орқали берилади.
Аризада тарафлар, кўчмас мулк объекти, кадастр рақами, ижара муддати ва тўлов миқдори кўрсатилади.
Иккинчи тараф юборилган маълумотларни 5 кун ичида тасдиқлаши керак. Тасдиқланмаса, шартнома ҳисобга қўйилмайди.
Муҳим: шартномани солиқ органида ҳисобга қўйиш бепул ва реал вақт режимида амалга оширилади.
Тасдиқланганидан кейин шартнома ҳақидаги маълумотлар солиқ органининг ахборот тизимига киритилади ва QR-кодли электрон гувоҳнома шакллантирилади.
Шартнома муддатидан олдин бекор қилинса, уни ҳисобдан чиқариш тўғрисида ҳам электрон мурожаат берилади.