Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15315 марта ўқилди

Мурожаат қилиш тартиби

Жисмоний ва юридик шахслар техник шарт олиш учун:

  • Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилади;
  • ёки ЯИДХП орқали электрон сўровнома юборади.

Сўровнома электрон шаклда тўлдирилади. Ариза берувчидан регламентда назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас. ЯИДХП орқали юборилган сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Техник шартларни бериш

Ҳудудий газ таъминоти ташкилоти сўровнома тушганидан кейин 3 иш куни ичида туман ёки шаҳар газ таъминоти бўлимининг ўрганиш хулосаси асосида:

  • QR-кодли техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда юборади;
  • ёки уларни ишлаб чиқишни рад этади.

Газ таъминоти ташкилоти лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари бўйича тижорат таклифлари ҳамда шартнома лойиҳаларини юбориши мумкин. Бундай таклифларда ишларни бажариш муддати ва харажатлар калькуляцияси аниқ кўрсатилиши шарт.

Йиғим ва чегирмалар

Давлат хизмати учун:

  • Давлат хизматлари маркази орқали — БҲМнинг 10 фоизи;
  • ЯИДХП орқали — БҲМнинг 9 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Жисмоний шахсларни газ тармоқларига улашда:

  • «камбағал оила» аъзоларига, давлат тиббиёт муассасаларида меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ёки фармацевтика соҳасида ишловчи шахсларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — 50 фоиз;
  • «давлат таъминотидаги оила» аъзоларига — 75 фоиз чегирма қўлланилади.

Рад этиш ва истиснолар

Объект жойлашган ҳудудда истеъмолчига табиий газ етказиб бериш имконини берадиган қувватга эга газ тақсимоти тармоғи мавжуд эмаслиги рад этиш учун асос бўлади.

Техник шартларни бошқа асослар билан беришни рад этиш тақиқланади.

Маиший истеъмолчиларнинг хонадонлари, шахсий уй-жойлари, дала ҳовлилари, ёрдамчи хўжаликлари ва шахсий томорқа-боғ объектларини газ тармоғига улашда техник шарт ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Лицензияга эга лойиҳа ташкилоти ишлаб чиққан лойиҳа қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос бўлади, уни газ таъминоти ташкилоти билан келишиш ихтиёрийдир.

Chat