Жисмоний ва юридик шахслар:
Сўровномадан ташқари бошқа ҳужжатлар талаб қилинмайди. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш шарт эмас.
Агар хизмат ҳисоблагични қиёслашдан ўтказмасдан фақат ечиш ёки ўрнатиш учун сўралса, йиғим ундирилмайди.
Ҳисоблагич фақат ҳудудий газ таъминоти ташкилоти вакиллари томонидан талабгор иштирокида ечилади.
Сўровнома келиб тушганидан кейин 5 иш куни ичида:
Ҳисоблагич ўрнатиш учун асос юзага келгандан кейин ҳудудий газ таъминоти ташкилоти 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда манзилга чиқади.
Ўрнатиш ҳақидаги далолатнома 3 нусхада тузилади ва унинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади. Агар қиёслаш талаб этилмаган бўлса, ҳисоблагич ўрнатилиши билан бир вақтда пломбаланади.
Талабгор келишилган вақтда манзилда бўлмаса, тегишли далолатнома тузилиб, мурожаат кўрмасдан қолдирилиши мумкин.