Табиий газ ҳисоблагичлари:
Талабгор Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали ёки белгиланган ҳолларда бевосита ҳудудий газ таъминоти ташкилотига мурожаат қилиши мумкин. Қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Маиший ва электрон газ ҳисоблагичларини навбатдаги қиёслаш қиёслов муддати тугашига 3 ой қолганда, ҳудудий газ таъминоти ташкилоти томонидан проактив шаклда, мурожаатсиз ташкил этилади.
Ҳисоблагич ечилганда далолатнома 2 нусхада, ўрнатилганда эса 3 нусхада расмийлаштирилади. Ҳар икки ҳолатда бир нусха талабгорга берилади.
Ижобий натижада қиёслаш сертификати расмийлаштирилади. Салбий натижада ҳисоблагичнинг фойдаланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома берилади.
Ҳисоблагич яроқсиз деб топилса, ҳудудий газ таъминоти ташкилоти уни 3 иш куни ичида таъмирлайди ёки янгисига алмаштиради. Жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик қилувчилар учун бу харажатлар газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан қопланади. Такрорий қиёслаш учун қўшимча тўлов ундирилмайди.
Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда:
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
ҲГТТга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки хизмат проактив кўрсатилганда:
Ечиш, қиёслаш ва ўрнатиш бирга сўралганда йиғим бир марта ундирилади.
Белгиланган йиғимларга:
Навбатдаги қиёслаш муддати тугашига 3 ой қолганда хизматни ташкил этиш ҲГТТ зиммасига юклатилган; истеъмолчи алоҳида ариза бериши шарт эмас.