Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 22167 марта ўқилди

Суғурта полиси электрон шаклда бериладими?

Суғуртанинг барча турлари бўйича шартномалар ва полислар электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин.

2024 йил 1 сентябрдан:

  • суғурта шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш;
  • суғурта полисларини мазкур тизим орқали расмийлаштириш суғурта ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.

Электрон суғурта полиси — суғурта шартномаси тузилганлигини ва унинг шартларини тасдиқловчи электрон ҳужжат.

Электрон полис қоғоз полис билан тенгми?

Белгиланган тартибда ягона ахборот тизими орқали расмийлаштирилган электрон полис қоғоз ҳужжат билан бир хил юридик аҳамиятга эга.

Полисни телефонда ёки бошқа электрон қурилмада сақлаш, зарур бўлганда эса унинг электрон маълумотларини тақдим этиш мумкин.

Электрон полис қандай олинади?

Суғурта турига қараб:

  • суғурта ташкилотининг расмий сайти ёки мобил иловаси;
  • суғурта агентининг ахборот тизими;
  • давлат хизматлари портали;
  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа электрон платформа орқали ариза берилади.

Маълумотлар текширилгандан ва суғурта мукофоти тўлангандан кейин электрон полис шакллантирилади.

Полисни қандай текшириш мумкин?

Полисдаги:

  • суғурталовчи номи;
  • полис рақами;
  • амал қилиш муддати;
  • суғурта объекти;
  • суғурта пули;
  • суғурта қилдирувчи ҳақидаги маълумотлар текширилиши керак.

Полиснинг ҳақиқийлиги суғурталовчи ёки тегишли ягона ахборот тизими орқали текширилади.

Нималарга эътибор бериш керак?

Суғуртани фақат:

  • лицензияга эга суғурталовчининг расмий сайти;
  • расмий мобил илова;
  • ваколатли суғурта агенти орқали расмийлаштириш лозим.

СМС-код, банк карта маълумотлари ёки шахсий кабинет паролини бегона шахсларга берманг.

Chat