Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14969 марта ўқилди

Қиёслашни ташкил этиш

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарининг навбатдаги даврий қиёсланиши қиёслаш муддати тугашига 3 ой қолганда, ҲЭТК томонидан проактив шаклда — истеъмолчининг мурожаатисиз ташкил этилади.

Зарурат бўлганда талабгор ДХМ ёки ЯИДХП орқали ҳам мурожаат қилиши мумкин. Қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Ҳисоблагични ечиш

ҲЭТК ҳисоблагични:

  • проактив хизматда қиёслаш муддати тугашига 3 ой қолганда;
  • ариза асосида хизматда сўровнома келиб тушганидан кейин 5 иш куни ичида

талабгор билан келишилган вақтда ва унинг иштирокида ечиб олади.

Далолатнома икки нусхада тузилади. Ҳисоблагич далолатнома билан бирга аккредитация қилинган метрология хизматига топширилади.

Қиёслаш ва натижалар

Метрология хизмати ҳисоблагични 3 иш куни ичида қиёслашдан ўтказади.

Ижобий натижада:

  • ҳисоблагич фойдаланишга яроқли деб топилади;
  • қиёслаш сертификати расмийлаштирилади;
  • ҳисоблагич метрологик тамға билан тамғаланади.

Салбий натижада ҳисоблагичнинг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.

Яроқсиз деб топилган электр ҳисоблагичини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чораси ҲЭТК томонидан 3 иш кунида кўрилади. Бундай харажатлар ҲЭТК томонидан қопланади.

ҲЭТК сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан кейин ҳисоблагични метрология хизматидан 2 иш куни ичида олиб кетади.

Ўрнатиш ва пломбалаш

Қиёслашдан ўтган ҳисоблагич ҲЭТК томонидан 3 иш куни ичида ўрнатилади ва пломбаланади. Ўрнатиш далолатномаси уч нусхада тузилиб, бир нусхаси талабгорга берилади.

Хизмат якунланганлиги ҳақидаги далолатнома ДХМга ёки талабгорга электрон шаклда юборилади.

Одатдаги жараённинг умумий муддати — 14 иш кунигача. Ҳисоблагич яроқсиз деб топилиб, уни таъмирлаш ёки алмаштириш талаб этилганда муддат узайиши мумкин.

Йиғим миқдорлари

ДХМ ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

  • маиший бўлмаган жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун — БҲМнинг 20 фоизи;
  • маиший истеъмолчилар учун ҲЭТКдан — БҲМнинг 15 фоизи;
  • юридик шахслар учун — БҲМнинг 1,5 баравари.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ушбу суммаларнинг 90 фоизи, яъни тегишлича 18 фоиз, 13,5 фоиз ва 1,35 БҲМ ундирилади.

ҲЭТКка тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки хизмат проактив кўрсатилганда:

  • жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун — БҲМнинг 16 фоизи;
  • юридик шахслар учун — БҲМнинг 1,2 баравари.

Ечиш, қиёслаш ва ўрнатиш учун бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим бир марта ундирилади.

Chat