Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16608 марта ўқилди

Маълумотнома мазмуни

Маълумотнома ФҲДЁ архивида шахснинг:

  • фамилияси;
  • исми;
  • ота исми ўзгартирилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви мавжудлигини тасдиқлайди.

У паспорт ёки ID-картани алмаштириш, таълим, меҳнат, банк, мерос ва бошқа ҳуқуқий муносабатларда аввалги ва янги шахсий маълумотлар бир шахсга тегишли эканини тасдиқлаш учун талаб қилиниши мумкин.

Мурожаат қилиш тартиби

Ариза Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали берилади.

Сўровномада:

  • ариза берувчининг амалдаги ва аввалги Ф.И.О.;
  • паспорт ёки ID-карта маълумотлари;
  • маълумотнома тили;
  • ўзгартириш қайд этилган сана ёки тахминий давр;
  • далолатнома ёзуви қайд этилган ҳудуд кўрсатилади.

Учинчи шахс номидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб қилинади.

Тўлов ва муддат

Хизмат:

  • умумий тартибда — БҲМнинг 5 фоизи, 2 иш кунида;
  • тезлаштирилган тартибда — БҲМнинг 50 фоизи, 1 иш кунида кўрсатилади.

Муҳим: мазкур хизмат фақат илгари амалга оширилган ўзгартириш ҳақида архив маълумотномаси беради. Фамилия, исм ёки ота исмини янги тартибда ўзгартириш учун алоҳида ариза бериш талаб этилади.

Маълумотнома электрон шаклда олинганда ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Chat