Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6604 марта ўқилди

Эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги келишув

Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи
Улушли мулкдаги мол-мулк эр/хотин ўртасида уларнинг келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин.

Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган:
  • 1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
  • - Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
  • - ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
  • - чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
  • - фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  • 2. Никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси (эр/хотин учун), никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома (Никоҳ 1998 йилдан 15.09.2010 йилгача бўлган даврда бекор қилинган тақдирда, никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги суд қарорини тақдим этиш керак).
  • 3. Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат:
  • 4. Кўчмас-муллка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ва кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти);
  • 5. Автомототранспор учун - ДЙҲХХ берилган Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси;
  • 6. Бошқа турдаги мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат.
  • 7. Бошқа ҳужжатлар (зарур бўлса).

Нотариал ҳаракатни иштирокчилари

  1. Бир тарафдан: Эр
  2. Бошқа тарафдан: Хотин

Хизматни олиш муддати: 60 дақиқагача

Хизматни олишнинг якуний натижаси: Эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги келишув

Chat