Қонун бўйича ворислик васиятнома мавжуд бўлмаганда, васиятнома бутун меросни қамраб олмаганда ёки қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда қўлланилади.
Меросхўрлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган навбатлар бўйича ворисликка чақирилади. Олдинги навбатдаги меросхўрлар мавжуд бўлмаса, меросдан воз кечса, меросдан четлатилса ёки меросни қабул қилмаса, кейинги навбатдаги меросхўрлар ворисликка чақирилади.
Бир навбатдаги меросхўрларнинг улушлари, қоида тариқасида, тенг ҳисобланади.
Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш жойи мерос очилган жой ҳисобланади.
Агар охирги яшаш жойи номаълум бўлса, мерос очилган жой:
Гувоҳнома мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилади.
Қонун бўйича меросга ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда нотариус:
ФҲДЁ, доимий яшаш жойи, кўчмас мулк ва бошқа давлат реестрларида мавжуд маълумотлар нотариус томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил олинади.
Муҳим! Маълумот давлат электрон базасида мавжуд бўлса, фуқародан уй дафтари, ички ишлар органи маълумотномаси ёки ФҲДЁ ҳужжатларининг қоғоз нусхаларини такроран талаб қилишга зарурат бўлмайди.
Электрон тизимда мавжуд бўлмаган ёки ўзаро зид маълумотларни тасдиқлаш учун тегишли ҳужжат ёки суд қарори талаб қилиниши мумкин.
Меросхўр нотариусга шахсан ёки тегишли ваколат берилган вакил орқали мурожаат қилиши мумкин.
Вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган меросхўрларнинг ҳуқуқлари уларнинг қонуний вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Меросдан воз кечиш нотариусга ариза бериш орқали расмийлаштирилади. Воз кечиш кейинчалик қайтариб олиниши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.
Мерос қолдирувчининг никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкида тирик қолган эр ёки хотиннинг ўз мулкий улуши мавжуд бўлиши мумкин.
Бу улуш мерос таркибига кирмайди. Меросга фақат вафот этган эр ёки хотинга тегишли қисми ўтади.
Муҳим! Тирик қолган эр ёки хотиннинг қонун бўйича меросхўр сифатидаги улуши унинг никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкдаги шахсий улушидан алоҳида ҳисобланади.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома, қоида тариқасида, мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтгач берилади.
Агар нотариусда гувоҳнома сўраб мурожаат қилган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд бўлса, гувоҳнома олти ой тугамасидан олдин ҳам берилиши мумкин.
Меросхўрлар ўртасида ҳуқуқ, улуш ёки мерос мол-мулки таркиби бўйича низо мавжуд бўлса, низо суд тартибида ҳал этилади.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун:
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда айрим меросхўрлар ва мол-мулк турлари учун давлат божидан озод қилиш бўйича имтиёзлар белгиланган. Ҳуқуқий ва техник қўшимча ҳаракатлар учун алоҳида ҳақ ундирилиши мумкин.
Гувоҳнома бериш тартиби «Нотариат тўғрисида»ги Қонун ва Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома билан тартибга солинади.