Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 22500 марта ўқилди

Стипендияларга кимлар талабгор бўлиши мумкин

Президент давлат стипендияси ва номли давлат стипендиялари олий таълимда юқори натижа кўрсатган, илмий ёки ижодий фаолият билан шуғулланаётган талабаларни рағбатлантириш мақсадида тайинланади.

Президент давлат стипендиясига бакалавриатнинг битирув босқичида таҳсил олаётган ва бутун ўқиш даврида аъло баҳоларга ўқиган талабалар талабгор бўлиши мумкин.

Номли давлат стипендияларига эса тегишли таълим йўналишларида юқори академик ва илмий-ижодий натижаларга эга талабалар белгиланган тартибда тавсия этилади.

Номзодга қўйиладиган талаблар

Талабгорни баҳолашда:

— ўқишдаги натижалари;

— илмий ёки ижодий фаолияти;

— республика ва халқаро конференция, танлов ва олимпиадалардаги иштироки;

— илмий мақола, тезис ва бошқа ишлари;

— давлат тили ва хорижий тилларни билиши;

— Ўзбекистон тарихи ҳамда ахборот технологиялари бўйича билимлари ҳисобга олинади.

Президент давлат стипендиясига талабгор бакалаврда ўз таълим йўналишига мос мавзуда камида иккита эълон қилинган илмий-тадқиқот иши бўлиши талаб этилади.

Номзод қандай кўрсатилади

Номзодлар олий таълим ташкилотининг илмий кенгаши томонидан талабанинг ўқиш ва илмий-ижодий натижалари муҳокама қилинганидан кейин тавсия этилади.

Талабгорларнинг маълумотлари ва ҳужжатлари my.edu.uz электрон тизимига киритилади. Ўзлаштириш кўрсаткичлари эса HEMIS тизими орқали шакллантирилади.

Президент давлат стипендияси бўйича ҳужжатларни қабул қилиш, қоида тариқасида, 1–15 август, уларни вазирликда кўриб чиқиш эса 10–25 сентябрь кунлари амалга оширилади.

Махсус тест синовлари

2026 йилдан талабгорлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан:

Ўзбекистон тарихи;

ахборот технологиялари;

хорижий тиллар бўйича махсус тест синовларидан ўтади.

Ўтиш баллининг қуйи чегараси максимал баллнинг 55 фоизи ҳисобланади. 55 фоиздан паст натижа кўрсатган ёки тестга қатнашмаган талабгор Президент ва номли давлат стипендияларига тавсия этилмайди.

Апелляция

Эксперт гуруҳи қўйган балл талабгорга my.edu.uz орқали 24 соат ичида маълум қилинади.

Натижадан норози талабгор баҳолаш натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 48 соат ичида электрон тарзда апелляция бериши мумкин.

Апелляция комиссияси шикоятни 3 кун ичида кўриб чиқади ва баллни ўзгаришсиз қолдириши ёки ўзгартириши мумкин.

Номли давлат стипендияси — муайян таълим соҳалари бўйича юқори натижа кўрсатган талабалар учун белгиланган махсус давлат стипендияси.

Chat