Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12027 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (26-сон, 17.01.2022 й.) билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

  • Низомга мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида “Меҳр дафтари”га киритилади ва ундан чиқарилади.
  • “Меҳр дафтари” тизимига киритишнинг ахборот тизимидан фойдаланиш ва маълумотларни киритиш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади.
  • 2022 йил 1 февралгача мазкур ахборот тизими амалиётга жорий этилади.
  • Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари “Меҳр дафтари”ни шакллантиришга масъул ҳисобланади.

Қуйидагилар “Меҳр дафтари”га маълумотларнинг бевосита киритилишини таъминлайди:

  1. Халқ таълими вазирлиги томонидан унинг тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари ва Оилавий болалар уйлари;
  2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан унинг тизимидаги Болалар уйлари;
  3. SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси томонидан унинг тизимидаги болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари тарбияланувчилари ва битирувчилари тўғрисидаги;
  4. туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги.
  5. Дафтарга киритилган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)лари тегишли тартибда ўрганилади.
  6. “Меҳр дафтари”га киритилган болаларни қўллаб-қувватлаш ишлари қуйидагилар томонидан мувофиқлаштирилади:     
  7. туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда;
  8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари томонидан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда;
  9. Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси ва Миллий гвардия томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 25 ёшга тўлганда тегишли қарор асосида “Меҳр дафтари”дан чиқарилади.


Бунда дафтардан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт. Бандлиги таъминланмаган ҳолатларда, “Меҳр дафтари” ҳисобида туриш муддати бандлиги таъминлангунгача, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

Chat