Лойиҳалаш ишлари якунлангандан кейин лойиҳалаш ташкилоти:
Лойиҳалаш ташкилотидан регламентда назарда тутилмаган бошқа ҳужжат ёки маълумотларни талаб қилиш тақиқланади. Сўровнома автоматик равишда ҳудудий газ таъминоти ташкилотига юборилади.
Ҳудудий газ таъминоти ташкилоти сўровнома келиб тушганидан кейин 3 иш куни ичида:
Келишилган газ таъминоти лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
Агар газ таъминоти лойиҳаси ҳудудий газ таъминоти ташкилотининг ўзи томонидан ишлаб чиқилган бўлса, уни алоҳида келишиш талаб этилмайди.
Давлат хизматини кўрсатиш учун:
Газ таъминоти лойиҳаси қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш билан бир вақтда келишилса, мазкур йиғим ундирилмайди.
Газ таъминоти лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши келишишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа сабаблар билан газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш тақиқланади.
Камчиликлар бартараф этилгандан кейин такрорий келишиш 1 иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади. Такрорий кўриб чиқишда аввалги рад жавобида кўрсатилмаган янги сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди.