Васийлик 14 ёшга тўлмаган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани таъминлаш, тарбиялаш, ўқитиш ҳамда унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш шаклидир.
Ҳомийлик 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага нисбатан белгиланади.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги бола васий ёхуд ҳомийнинг мулки эмас. Барча қарорлар боланинг манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилиниши керак.
Вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийликни белгилаш туман ёки шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан амалга оширилади.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган вояга етган фуқаролар, шунингдек соғлиғи сабабли ҳомийликка муҳтож вояга етган шахслар бўйича туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари қонунчиликда белгиланган ваколатларни амалга оширади.
Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ариза беради.
Номзодни ўрганишда:
Васий ёки ҳомий фақат вояга етган ва розилик билдирган муомалага лаёқатли шахс бўлиши мумкин. Боланинг қариндошлари, одатда, устувор ҳуқуққа эга.
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, васийлик мажбуриятларидан лозим даражада бажармагани учун четлатилган ёки қонунчиликда белгиланган бошқа тўсиқларга эга шахс тайинланмайди.
Васийлик ёки ҳомийлик зарурати маълум бўлган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай васий ёки ҳомий тайинланиши керак.
Болага дарҳол ҳимоя зарур бўлса, дастлабки васий ёки ҳомий бир ойга тайинланиши мумкин.
Бола васий ёки ҳомийнинг ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги устидан «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Тартиб «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарорида белгиланган.