Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита хавф мавжуд бўлганда, ваколатли давлат органи болани ота-онаси ёки унинг қарамоғида бўлган бошқа шахслардан зудлик билан олиш чорасини кўриши мумкин.
Болани олиб қўйиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи далолатномаси асосида ва профилактика инспектори иштирокида амалга оширилади.
Бунда ваколатли орган:
Умумий тартибда болани олиш далолатномаси қабул қилинганидан кейин етти кун ичида ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ундан маҳрум қилиш масаласи бўйича судга даъво киритилиши мумкин.
Болага нисбатан зўравонлик билан боғлиқ махсус тартибда эса ваколатли давлат органи етти кун ичида ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида судга даъво киритиши шарт.
Муҳим: болани зудлик билан олиш ота-оналик ҳуқуқидан автоматик равишда маҳрум қилиш эмас. Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ундан маҳрум қилиш масаласини фақат суд ҳал қилади.
Болани жойлаштиришда оилавий муҳит устувор ҳисобланади. Имкон қадар бола:
Агар боланинг соғлиғи тиббий ёрдамни талаб қилса, у тиббиёт муассасасига жойлаштирилиши мумкин. Зўравонликдан жабрланган болалар учун ихтисослаштирилган муассасага жойлаштириш оилавий муҳитда хавфсиз жойлаштиришнинг имкони бўлмаганида қўлланилади.
Боланинг ҳаёти ёки соғлиғи бевосита хавфда бўлса: