Истеъмолчи:
Сўровномада кўрсатилмаган қўшимча маълумот ёки ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. ЯИДХП орқали юборилган сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
20 кВтгача бўлган истеъмолчиларга техник шарт ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Улаш электр тармоғига улаш схемаси асосида амалга оширилади.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси 10 иш куни ичида:
20 кВтгача бўлган маиший истеъмолчиларнинг хонадонлари ва уй-жойларини улашда техник шарт, электр таъминоти лойиҳаси ҳамда қурилмаларнинг эксплуатацияга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома талаб этилмайди.
Улаш ишлари Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан тайёр ҳолда топшириш асосида амалга оширилади. Умумий муддат — 20 иш куни:
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси QR-кодли техник шартларни 3 иш кунида ишлаб чиқади. Техник шартлар жойлаштирилгандан кейин ҲЭТК ва тегишли пудратчилар ўз таклифларини 3 иш кунида тақдим этади.
Истеъмолчи электр таъминоти лойиҳаси, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш учун ҲЭТКни ёки бошқа лицензияга эга пудратчини мустақил танлайди.
Лойиҳа ва қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш муддати:
Давлат хизматини кўрсатиш учун:
50 кВтгача бўлган истеъмолчилар тармоққа улаш ишлари учун белгиланган табақалашган бир марталик тўловни амалга оширади. Унинг миқдори уланадиган қувват, масофа ва бошқа белгиланган мезонлар асосида ҳисобланади.
Ижтимоий реестрдаги «камбағал оила» аъзолари ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун йиғимга 50 фоиз, «давлат таъминотидаги оила» аъзолари учун 75 фоиз чегирма қўлланилади.