Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4854 марта ўқилди

  • Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
  1. давлат органларининг раҳбарлик лавозимларига танловлар асосида тайинлаш механизмларини жорий қилиш орқали хотин-қизларнинг раҳбарлик лавозимларидаги улушини босқичма-босқич ошириб бориш;
  2. жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал қилишда ва долзарб аҳамиятга эга бўлган қарорларни қабул қилиш ҳамда уларни амалга оширишда хотин-қизларнинг иштирокини кучайтириш;
  3. хотин-қизларнинг халқаро миқёсда давлат ҳамда ўзи фаолият юритаётган давлат органи ва ташкилоти номидан вакил бўлиш ҳамда халқаро ташкилотлар ишида иштирок этиш имкониятини кенгайтириш;
  4. раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётган хотин-қизлар томонидан аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни бевосита ҳудудга чиқиб ҳал қилиш амалиётини кенгайтириш;
  5. маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни тайинлаш амалиётини кенгайтириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ишларда уларнинг фаоллигини ошириш;
  6. илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида давлат органлари ва ташкилотларида лавозимда кўтарилиш масалалари бўйича тенг имкониятларни яратишга қаратилган гендер тенгликни таъминлаш мезонларини ишлаб чиқиш;
  7. давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига раҳбарлик лавозимларига тавсия этилган хотин-қизларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малакасини ошириш бўйича тизимли тадбирларни белгилаш;
  8. норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш;
  9. давлат органлари ва ташкилотларида тегишли лавозимларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбати тўғрисида маълумотлар юритиш;
  10. комплекс гендер ёндашув асосида давлат органлари ҳамда ташкилотларида гендер аудитларни ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, унинг тартиб-тамойилларини ишлаб чиқиш.
Chat