Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7154 марта ўқилди

  • Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
  1. тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда мослаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат ҳисобидан молиялаштириш;
  2. тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг хавфсизлигини, жисмоний ва руҳий реабилитациясини ҳамда мослашувини таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш;
  3. хотин-қизлар ва эркакларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда улар билан ўзаро муносабатлар маданиятини юксалтириш бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча идора ва ташкилотларда профилактика тадбирларини ўтказиш;
  4. хотин-қизлар ва эркакларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш;
  5. тазйиқ ва зўравонлик ҳолати қайд этилган оилалар, иш жойлари, жазони ижро этиш муассасалари ва бошқа объектларнинг ҳисобини юритиш, шунингдек тазйиқ ва зўравонлик содир этишга мойил бўлган ёки уни содир этган ғайриижтимоий хулқ-атворли шахсларни аниқлаш, уларга профилактик таъсир кўрсатиш ҳамда хулқ-атворини ўзгартириш тизимини ва чораларини такомиллаштириш;
  6. мамлакатларда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини баҳоловчи халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш чораларини кўриб бориш;
  7. жамиятда тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабаб ҳамда шарт-шароитларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, бу борада жамоатчилик назоратини олиб бориш, шунингдек илмий, амалий ҳамда фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;
  8. хотин-қизлар ва эркакларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш, гендер стереотипларни бартараф этиш бўйича оммавий ахборот воситалари иштирокида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш.
Chat