Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 24242 марта ўқилди

2011 йил 11 августдан бошлаб шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этилди.

Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларини асосий вазифалари
  • кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил қиладилар, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этадилар;
  • одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик карантин қилиш учун ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келадилар;
  • ҳайвонлар қутурган тақдирда тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари билан биргаликда иш олиб борилишини ташкил этадилар, шунингдек ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантирадилар.

  • Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларини, ташкил этилган шаҳар ва туман руйхати.

Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаганлик - жарима солишга сабаб бўлади.

Chat