Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 26359 марта ўқилди

Нодавлат нотижорат ташкилоти нима?

Нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий равишда ташкил этиладиган, фойда олишни асосий мақсад қилиб олмайдиган ва олинган даромадни ўз аъзолари ёки қатнашчилари ўртасида тақсимламайдиган юридик шахсдир.

ННТ фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий, маърифий, хайрия ва бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда ташкил этилиши мумкин.

Ким ННТ муассиси бўлиши мумкин?

Агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, 18 ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахслар ННТнинг муассиси, қатнашчиси ёки аъзоси бўлиши мумкин.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам, қонун ёки халқаро шартномада белгиланган истиснолардан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари билан тенг асосларда ННТ муассиси, қатнашчиси ёки аъзоси бўлиши мумкин.

ННТ қандай ташкил этилади?

ННТ унинг муассислари ёки аъзолари қарори асосида ташкил этилади.

Ташаббускорлар ёки муассислар таъсис съезди, конференция ёки умумий йиғилиш ўтказиб:

  • ННТни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
  • унинг уставини тасдиқлайди;
  • раҳбар органларини шакллантиради.

ННТларнинг уюшмалари ёки иттифоқлари камида 2 та ННТ ташаббуси билан тузилиши мумкин.

ННТ қачон ташкил этилган ҳисобланади?

Таъсис йиғилишини ўтказишнинг ўзи ННТга юридик шахс мақомини бермайди.

ННТ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.

Chat