Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди ҳамда улар фаолиятини қонунчиликда белгиланган шаклларда қўллаб-қувватлайди.
ННТ фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий шакллари:
Қонунчиликда ННТларни бошқа шаклларда қўллаб-қувватлаш ҳам назарда тутилиши мумкин.
Давлат субсидияси — социал ва ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни амалга ошираётган фуқаролик жамияти институтларига бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан бериладиган, аниқ бир лойиҳага боғланмаган молиявий ёки бошқа моддий кўмак.
Субсидиядан ташкилотнинг уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий фойдали мақсадларга эришиш учун фойдаланилади.
Давлат гранти — ижтимоий фойдали мақсадларга қаратилган муайян лойиҳани амалга ошириш учун фуқаролик жамияти институтларига танлов асосида бериладиган пул маблағлари ва моддий ресурслар.
Давлат грантлари Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва унинг алоҳида бўлинмалари орқали ажратилади.
Давлат ижтимоий буюртмаси — социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун ишлар бажариш ёки тадбирлар ўтказиш бўйича давлат топшириғидир.
Бундай буюртмалар Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва унинг алоҳида бўлинмалари орқали ёки бевосита давлат органлари томонидан берилиши мумкин.