Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13992 марта ўқилди

Давлат субсидияси нима?

Давлат субсидияси — социал ва ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни амалга ошираётган фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун бериладиган ва аниқ лойиҳалар билан боғлиқ бўлмаган молиявий ёки бошқа моддий кўмак.

Субсидия республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар бюджетлари, Тошкент шаҳар бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан берилиши мумкин.

Субсидия маблағлари нимага ишлатилади?

Давлат субсидиясидан фақат:

  • ташкилот уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариш;
  • моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
  • ижтимоий фойдали мақсадларга эришиш учун фойдаланиш мумкин.

Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилинади?

Фуқаролик жамияти институтлари давлат субсидиясини олиш учун Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига буюртма билан мурожаат қилади.

Жамоат фонди тушган буюртмаларни умумлаштиради, субсидиялаш ҳажмлари бўйича таклифлар тайёрлайди ва уларни Парламент комиссиясига киритади. Парламент комиссияси субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини ва зарур ҳажмини кўриб чиқади.

Субсидия ажратиш тартибини ким белгилайди?

Давлат субсидияларини ажратиш тартиби ва шартлари Олий Мажлис палаталари томонидан белгиланади.

Айрим фуқаролик жамияти институтлари учун қонунчиликда субсидиялашнинг бошқача тартиби ҳам назарда тутилиши мумкин.

Chat