Давлат ижтимоий буюртмаси — давлат органи ва фуқаролик жамияти институти ўртасида шартнома тузиш орқали социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун ишлар бажариш ёки тадбирлар ўтказишга доир давлат топшириғи.
Давлат ижтимоий буюртмаси:
Давлат органлари фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини талаб этадиган устувор йўналишларни белгилайди ва келгуси молия йили учун Жамоат фондига ёки унинг алоҳида бўлинмаларига буюртма юборади.
Жамоат фонди танлов эълон қилади. Танловда давлат буюртмачиси, лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, шартлари ҳамда ажратиладиган маблағ миқдори ҳақида маълумот берилади.
Фуқаролик жамияти институтлари ўз лойиҳаларини танловга тақдим этади, лойиҳаларни Парламент комиссияси кўриб чиқади, баҳолайди ва ғолибларни аниқлайди.
Жамоат фонди орқали давлат ижтимоий буюртмаси берилганда:
Давлат органи Парламент комиссияси қўллаб-қувватлаган лойиҳани ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча молиялаштириши мумкин. Бунда қўшимча маблағ умумий молиялаштириш суммасининг 20 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳа. Давлат органлари ҳар йили ўз бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар учун бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериш бўйича танловлар ташкил этади.
Лойиҳалар давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади. Ғолиб билан давлат органи ўртасида шартнома тузилади.
Фуқаролик жамияти институти муайян соҳа ёки тармоқдаги муаммони ҳал этишга қаратилган ташаббусли лойиҳани давлат органига тақдим этиши мумкин.
Агар давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши лойиҳани молиялаштиришни мақсадга мувофиқ деб топса, давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 1000 БҲМгача давлат ижтимоий буюртмаси тўғридан-тўғри шартнома асосида берилиши мумкин.