Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7654 марта ўқилди

Почта алоқаси соҳасидаги қонун хужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Асосий тушунчалар

адресат — ўзига почта ёки курьерлик жўнатмаси жўнатилаётган юридик ёки жисмоний шахс;

ёзма хат-хабарлар — оддий ва рўйхатга олинадиган хатлар, почта варақчалари, бандероллар, майда пакетлар, кўзи ожизлар учун жўнатмалар ва «М» қоплари;

курьерлик жўнатмалари — жўнатилиши почта курьери орқали амалга ошириладиган, ҳужжатлар ва (ёки) товар жойланмаси мавжуд бўлган жўнатмалар;

посилка — белгиланган ўлчамдаги, оғирликдаги ва ўровдаги товар жойланмаси мавжуд бўлган, рўйхатга олинадиган почта жўнатмаси;

почта алоқаси — почта алоқаси воситалари ва объектларининг ягона ишлаб чиқариш-технология мажмуидан иборат бўлган, почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини таъминлайдиган алоқа тури ва бошқалар;

  • Почта алоқаси хизматлари почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик хизматлари ҳамда бошқа турдаги почта хизматлари тарзида шартнома асосида кўрсатилади.
  • Почта хизматлари жумласига почта жўнатмаларини жўнатиш, шу жумладан тезлаштирилган почта режимида жўнатиш киради.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан қуйидаги турдаги почта хизматлари ҳам кўрсатилиши мумкин
  • почта жўнатмаларини қўшимча жўнатиш ва қайтариш;
  • ёзма хат-хабарлар ва посилкаларни ўраш;
  • почта жўнатмаларига илова қилинадиган манзил бланкларини, жойланма рўйхатларни, пул маблағлари почта ўтказмаларининг бланкаларини ва бошқа бланкаларни тўлдириш;
  • манзилларни ва ёзма хабарларни ёзиш;
  • почта алоқаси хизматларини уйда кўрсатиш;
  • телеграф хабарларни ва бошқа хабарларни амалга ошириш;
  • ва бошқалар.

Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида қуйидагилар бўлиши керак
  • фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни ташкил этишга доир талаблар;
  • почта алоқаси операторларининг номли буюмларидан (штамплар, штемпеллар, муҳрлардан) фойдаланиш тартиби;
  • почта ва курьерлик жўнатмаларини расмийлаштириш стандартлари;
  • почта ва курьерлик жўнатмаларининг турлари ҳамда уларнинг техник тавсифлари (чекланган ўлчамлари, оғирлиги, уларни ўраш ва бошқалар);
  • почта ва курьерлик жўнатмаларини жўнатиш тартиби;
  • почта ва курьерлик жўнатмаларини сақлаш муддатлари;
  • почта ва курьерлик жўнатмаларини қўшимча жўнатиш ҳамда қайтариш шартлари;
  • почта алоқаси тармоғи орқали жўнатилиши тақиқланган ҳамда чекланган предметлар ва моддалар рўйхати;
  • почта ва курьерлик жўнатмаларини ушлаб туриш ва кўздан кечириш тартиби;
  • фойдаланувчиларнинг эътирозларини кўриб чиқиш тартиби;
  • ва бошқалар

  • Фойдаланувчиларнинг манзилига оид маълумотлар, почта ва курьерлик жўнатмалари ҳамда уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот, почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерларининг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа хабарлар, шунингдек ушбу почта ва курьерлик жўнатмаларининг ўзи почта алоқасининг сирини ташкил этади.
  • Ёзишмалар сири давлат томонидан кафолатланади.
  • Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси сирига риоя этилишини кафолатлайди. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг барча ходимлари почта алоқаси сирини сақлаши шарт.

Почта алоқасининг хавфсизлиги почта алоқаси сирини ҳимоя қилишга, почта ва курьерлик жўнатмаларининг, почта алоқаси воситаларининг бут сақланишини таъминлашга қаратилган, қонунчиликда белгиланган тадбирлар мажмуидан иборатдир. Почта алоқаси хизматларини кўрсатишда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари фойдаланувчиларнинг ҳамда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўради.

•    Почта алоқаси оператори ва провайдери почта алоқаси тармоғи орқали жўнатилиши тақиқланган жойланмаси бўлган почта ва курьерлик жўнатмаларини ушлаб туриш ҳуқуқига эга.
•    Почта алоқаси хизматлари учун тўлов почта алоқаси оператори ва (ёки) провайдери томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича шартнома асосида амалга оширилади.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари қуйидаги ҳуқуқларга эга
  • почта алоқаси хизматларини кўрсатиш;
  • қонунчиликка мувофиқ аутсорсинг асосида банк хизматларини кўрсатиш ва операцияларини бажариш, электрон тижоратга, шу жумладан товарларни сақлаш ҳамда етказиб беришга доир фаолиятни амалга ошириш;
  • ўз фаолиятида тимсолдан фойдаланиш.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари
  • почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни почта алоқаси тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга ошириши;
  • барча фойдаланувчиларнинг почта алоқаси хизматларидан фойдалана олишини таъминлаши;
  • кўрсатилаётган почта алоқаси хизматларининг сифатини таъминлаши;
  • почта алоқасининг хавфсизлигини таъминлаши;
  • Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган талаблар фойдаланувчи томонидан бузилган тақдирда, почта алоқаси хизматлари кўрсатишни тўхтатиб қўйиши шарт;
  • ва бошқалар

Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга
  • Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида универсал почта хизматларидан фойдаланиш;
  • ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидалари, кўрсатилаётган хизматлар ва ушбу хизматларга доир тарифлар ҳақидаги ахборотдан фойдалана олиш;
  • почта ва курьерлик жўнатмаларини ўзининг почта манзили бўйича, йўқлаб олиш тарзида ёки почтоматдан олиш;
  • ўзининг почта манзилига келиб тушган почта ёки курьерлик жўнатмаларидан воз кечиш;
  • қиймати эълон қилинган жўнатма жойланмасининг баҳоси суммасини жойланманинг ҳақиқий қийматига мувофиқ мустақил равишда аниқлаш;
  • ва бошқалар

Фойдаланувчилар
  • Қонун ҳамда Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидалари талабларига риоя этиши;
  • ўзига кўрсатилган почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўлаши;
  • тақиқланган моддалар ва предметлар жўнатилишига йўл қўймаслиги;
  • почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг иш сифатини пасайтиришга қаратилган ҳаракатларни қўлламаслиги шарт.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёхуд лозим даражада бажармаганлик учун фойдаланувчиларга етказилган зарарларнинг ўрнини қонунчиликка мувофиқ қоплайди.

Эътирозларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари

Chat