Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11722 марта ўқилди

ННТ қандай тугатилади?

Нодавлат нотижорат ташкилоти:

  • ихтиёрий равишда — унинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ваколат берилган юқори органи қарори билан;
  • мажбурий равишда — суд қарори асосида тугатилади.

Жамоат фондини ихтиёрий тугатишда алоҳида қоида амал қилади: у манфаатдор шахснинг аризаси асосида суд қарори билан амалга оширилади.

Тугатиш тўғрисидаги қарорда нималар кўрсатилади?

Қарорда, жумладан:

  • тугатиш комиссиясининг таркиби;
  • ННТнинг мавжуд алоҳида бўлинмалари;
  • тугатишнинг мўлжалланаётган муддати;
  • кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қоладиган мол-мулкнинг тақдири кўрсатилиши керак. Қолган мол-мулкдан ННТнинг уставда белгиланган асосий мақсад ва вазифалари учун фойдаланиш усули ёки уни хайрия сифатида олувчилар ҳам белгиланади.

Адлия органига қачон хабар берилади?

Тугатиш комиссиясининг таркиби ҳақидаги маълумотлар ва ННТ юқори органининг тугатиш тўғрисидаги қарори 3 иш куни ичида ННТни рўйхатдан ўтказган адлия органига e-ngo.uz электрон тизими орқали тақдим этилади.

Қолган мол-мулк аъзолар ўртасида тақсимланадими?

Йўқ. Кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк ННТнинг аъзолари, қатнашчилари, раҳбар органлари аъзолари ёки ходимлари ўртасида тақсимланмайди. Ундан қонунчилик ва таъсис ҳужжатларида белгиланган мақсадларга мувофиқ фойдаланилади.

Эслатма: ННТни тугатиш фақат ташкилот фаолиятини тўхтатиш билан чекланмайди. Қонунда белгиланган тугатиш тартиби бажарилиб, ташкилот тегишли давлат реестридан чиқарилиши лозим.

Chat