Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9504 марта ўқилди

Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, улар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида техник кўрикдан ўтказилади (биринчи марта рўйхатга олинаётган янги транспорт воситалари бундан мустасно) ва белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) ишлаб чиқарилганига ўн йилгача бўлган жисмоний шахсларга тегишли енгил автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ихтиёрий равишда амалга оширилади;

б) енгил автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:

  • ишлаб чиқарилганига ўн бир йилдан ўн тўрт йилгача бўлган енгил автомототранспорт воситалари – икки йилда бир марта;
  • ишлаб чиқарилганига ўн беш йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспорт воситалари – бир йилда бир марта.

Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспорт воситалари учун татбиқ этилмайди.


Chat