Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янги гувоҳнома олиш учун:
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолган бўлса, одатда фақат электрон сўровнома тўлдирилади. Эски намунадаги гувоҳнома ёки унинг талонининг нусхаси мавжуд бўлса, сўровномага илова қилинади.
Ариза берувчининг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи мавжудлиги ва ушбу ҳуқуқдан маҳрум этилмаганлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ахборот тизими орқали текширилади.
Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янги гувоҳнома бериш учун назарий ва амалий имтиҳонлар топширилмайди.
Агар йўқолган гувоҳнома ҳақидаги маълумот ахборот тизимида аниқланмаса, ариза берувчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги органига умумий тартибда мурожаат қилади.
Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Сўровнома ваколатли органга келиб тушганидан кейин 2 иш соати давомида кўриб чиқилади. Маълумотлар тўғри бўлса, гувоҳнома нашрга юборилади ва тайёр бўлгани ҳақида ариза берувчига электрон хабар берилади.
Гувоҳнома учун ID-карта ёки биометрик паспортдаги рақамли суратдан фойдаланиш мумкин. Ариза берувчи хоҳласа, Давлат хизматлари маркази ёки Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмасида суратга тушади.
Тайёр гувоҳномани:
Почта орқали етказиб бериш Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 1 иш куни, бошқа ҳудудларда 2 иш куни ичида амалга оширилади.
Қуйидаги ҳолатларда хизмат кўрсатиш рад этилади:
Ариза берувчи рад этилган кундан бошлаб 30 иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, қўшимча йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиши мумкин.