Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16365 марта ўқилди

Давлат реестри нима учун керак?

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестри давлат рўйхатидан ўтказилган ННТлар ҳақидаги асосий маълумотларни ҳисобга олиш учун юритилади. Реестр ННТ давлат рўйхатидан ўтгани, унинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият соҳаси каби маълумотларни аниқлаш имконини беради.

Реестрда қандай маълумотлар бўлади?

Давлат реестрида, жумладан:

  • реестрдаги тартиб рақами;
  • давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
  • ННТнинг номи;
  • ташкилий-ҳуқуқий шакли;
  • фаолият ҳудуди;
  • асосий мақсад ва вазифалари;
  • фаолият соҳаси;
  • муассислар ҳақидаги маълумотлар;
  • раҳбар органнинг номи, манзили ва телефон рақами;
  • қайта рўйхатдан ўтказилган сана;
  • Реестрдан чиқарилган сана ва чиқариш асоси кўрсатилади.

Алоҳида бўлинмалар ҳам реестрга киритиладими?

ННТнинг юридик шахс мақомига эга бўлган ваколатхона ва филиаллари учун алоҳида давлат реестри юритилади.

Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ҳақидаги маълумотлар эса ННТларнинг умумий давлат реестрига киритилмайди ва улар учун алоҳида ҳисоб юритилади.

Chat