Жисмоний шахс ўзига тегишли автомототранспорт воситасини бошқа жисмоний шахсга бошқариш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ишончнома бериши мумкин.
Электрон ишончнома:
Ушбу электрон ишончнома транспорт воситасини сотиш, тасарруф этиш ёки бошқариш ваколатини бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини бермайди.
Электрон ишончнома расмийлаштириш
Транспорт воситасининг мулкдори ЯИДХПда рўйхатдан ўтиб, электрон сўровномани тўлдиради. Сўровномада:
Ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов белгиланмаган. Маълумотлар ваколатли органларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади.
Ишончнома мулкдорнинг танловига кўра:
Давлат божи нотариал ишончнома учун белгиланган давлат божига нисбатан:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланилади.
Тўлов амалга оширилгач, QR-кодли электрон ишончнома реал вақт режимида шакллантирилади ва мулкдорнинг шахсий кабинетига юборилади.
QR-кодли электрон ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эга.
Ишончнома ҳақидаги маълумот Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимига автоматик юборилади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари уни планшет ёки мобил қурилма орқали текширади.
Мулкдор ишончномани ЯИДХП орқали исталган вақтда бепул бекор қилиши мумкин. Ишончнома муддатидан олдин бекор қилинса, тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Ишончнома муддати тугаганда, мулкдор ўзгарганда ёки қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда ҳам амал қилишдан тўхтайди.