Касаначи билан тузилган шартнома электрон порталда рўйхатдан ўтказилган ва расмийлаштирилганига камида уч ой бўлган бўлиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сон қарорига мувофиқ, тадбиркорлик субъектига ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
Бу субсидия тадбиркорнинг касаначига дастлабки уч ойда тўлаган даромади тўғрисидаги тасдиқланган маълумот асосида ҳисобланади.
Тадбиркор касаначиликни ташкил этгандан кейин:
Мурожаатда тадбиркорнинг банк ҳисобварағи ва манзили, касаначининг Ф.И.О. кўрсатилади.
Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳоким ёрдамчиси мурожаатни уч иш кунида скоринг тизимига юборади.
Ижобий скоринг натижаси олинганда ҳужжатлар «маҳалла еттилиги» томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилади ва коллегиал қарор қабул қилинади.
Касаначининг даромади солиқ органи маълумотлари ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» орқали текширилади. Ижобий қарордан кейин Жамғарма субсидияни тадбиркорнинг банк ҳисобварағига беш иш кунида ўтказади.
Субсидия:
Эски материалдаги асбоб-ускуна харажатларининг 50 фоизини, бироқ БҲМнинг 15 бараваригача қоплаш қоидаси ушбу субсидиянинг амалдаги тартиби сифатида қўлланилмайди.
Ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқарони ёки Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзосини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорга айланма маблағларини тўлдириш учун ҳар бир касаначи ҳисобидан: