Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3706 марта ўқилди

Навоий вилоятида юридик шахс мақомига эга бўлган мактабдан ташқари давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланган Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинди. 

Қуйидагилар Халқаро шахмат мактабининг асосий вазифалари:
  • зарур шахмат анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техник ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш ва турли даражадаги халқаро ва минтақавий мусобақалар — Шахмат олимпиадаси ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиадалар ҳамда бошқа мусобақаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги шахматчиларни тайёрлаш;
  • халқаро даражадаги шахматчиларни тайёрлаш учун шахмат бўйича юқори малакали мутахассис-тренерлар, психологлар ва услубчиларни, шу жумладан жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерларини кенг жалб этиш орқали тренерлар таркибини мустаҳкамлаш;
  • шахматчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан шахматчиларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш; ва бошқалар

Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳар йили ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирининг финал босқичини 2023 йилдан бошлаб Халқаро шахмат мактабида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

2023 йилдан ҳар йили тизимли равишда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:
  • ёшлар ўртасида барча ҳудудларда “Рокировка” турнири;
  • кекса авлод вакиллари ўртасида “Нуронийлар” кубоги учун;
  • ногиронлиги бўлган шахматчилар ўртасида “Чексиз имкон” турнири;
  • 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган, 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот фондига эга “Women’s Chess Championship” халқаро турнири;
  • МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар шахматчилари ўртасида анъанавий “Uzbekistan Chess Open” халқаро турнири.
 

Ўзбекистон шахмат федерацияси ва бошқа бошқармаларга қуйидагилар бўйича чора-тадбирлар кўриш топширилди:

  • ҳар йили Халқаро шахмат мактабида жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерлари иштирокида ёш шахматчилар учун тренинг ва маҳорат дарсларини ўз ичига олган мавсумий оромгоҳлар ташкил этиш;
  • «Тўдакўл» брендини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш орқали Халқаро шахмат мактаби фаолиятини оммалаштириш чораларини кўрсин.

Шахматчилари ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотларининг миқдорлари.

Chat